Читать онлайн «Ландшафт меъморчилиги му?итини шакллантириш. Услубий ?ўлланма»

Автор Ибадулла Самандарович Байджанов

Ландшафт меъморчилиги муҳитини шакллантириш

Услубий қўлланма

Ибадулла Самандарович Байджанов

© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2016

© Рустам Ибадуллаевич Самандаров, фотографии, 2016

Редактор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров

Корректор Мақсад Сетмаматов

ISBN 978-5-4483-2438-3

Кириш

Ландшафт архитектураси сермазмун ва серфайз тарихий тажрибалари билан яқиндан танишиш аввалом бор, бўлажак меъмор-ландшафтчилар учун зарурдир. Бироқ, бу танишиш бугунги кунда на фақат уларга, балки меъморчиликнинг бошқа соҳаларида ишлаётган архитекторларга ҳам бирдай аҳамиятлидир. Сир эмаски, архитектура мутахассисликларининг таълим жараёнида талабаларнинг ландшафт меъморчилиги сирларини чуқур эгаллашга имкониятлари чегараланган. Буни бакалавр босқичи ўқув режасидаги Ландшафт архитектураси фанига ажратилган соатлар ҳажмидан ҳам билиб олиш мумкин. Ушбу қўлланмани ёзишдан мақсад ана шу номувофиқликни тўлдириш ландшафт архитектураси босиб ўтган тараққиёт жараёнида орттирган бой тажрибалари ҳақида тушунча бериш ва бу соҳадаги муҳим амалий ишлар билан талабаларни таништиришдир.

Замонавий тушунчаларга кўра маълумки, архитектура деганда инсоният жамияти ва унинг ҳар бир аъзоси учун зарур бўлган қулай ва шинам мухит яратишга қаратилган ижодий ва амалий фаолият тушунилади.

Архитектор яратадиган ҳаётий мухитлар сифатига қараб турлича бўлиши мумкин.

Энг аввало бу ташқи атроф мухитдан бутунлай ёки қисман ажратилган ва сунъий яратилган меъморий қурилмадир. Бундай мухит турли бинолар ва иншоотлар кўринишида шакллантирилган бўлади. Улар асосан ер саҳнидан шакллантирилса-да, бироқ улар сафида ер ости, ва бошқа турли туман қурилмалар бўлиши мумкин. Бундай бино ва иншоотлар одатда ички ва ташқи деворлар, ёпмалар билан чегараланган бекиёс муҳитни ёки ярим очиқ, ярим ёпиқ муҳитни ташкил қилувчи қурилмалардан тузилган архитектура объектларидир.

Конец ознакомительного фрагмента.