А. Моськин
Тўғри нафас олиш сирлари
ТУЗСИЗ АЧИТИЛГАН КАРАМ – СЕҲРЛИ МАҲСУЛОТ
Юқорида бир неча марта айилганидек, Поль Брэгг тузни инсон саломатлигига салбий таъсир қилувчи омил деб ҳисоблайди. У бизнинг умуртқа ва бўғимларимизни тош қотган бўлакларга айлантиради, бизнинг ҳаракатчанлигимиз ва эгилувчанлигимизни олиб қўяди.
Натрий хлорид – қон томирларнинг асосий душмани. Қон босимининг баландлиги, гипертония – бу инсоннинг ош тузини ортиқча истеъмол қилгани учун тўлови.
Аммо шу билан бирга бизнинг танамизга натрий ҳаёт учун муҳим, унинг танага давомий тушмаслиги натижасида ички муҳит мувозанати бузилади. Қон таркиби ўзгаради, ҳатто у ўзининг вазифасини бажара олмай қолади. Нима қилиш керак, қандай қилиб танага керакли натрийни зарар етказмайдиган даражада истеъмол қилиш мумкин?
Ягона усул – ош тузини истеъмол қилишни кескин камайтириш зарур. Аммо бунда мазали овқатларсиз қандай бўлади, ахир уларни тузсиз тайёрлашнинг сира иложи йўқ? Масалан, ҳаммамиз яхши кўрадиган, энг фойдали маҳсулот ҳисобланган, витаминларга бой тузланган карамсиз дастурхонимизни тасаввур қилиш қийин. Ишониш қийин, аммо Поль Брэгг бутун бошли бир китобда қандай қилиб шўр карамни тузсиз ҳам мазали қилиб тайёрлаш мумкинлигини ёзиб қолдирган! Шўр карам инсониятга қадим замонлардан бери таниш озуқа. Баъзи маълумотларга қараганда, европаликлар у ҳақида қадимги Рим даврида ҳам билишган, унинг рецепти Хитойдан келтирилган. Қадимги Рим тарихчиси Плиний шўр карамнинг тайёрланишини батафсил ёзиб қолдирган. Аммо Рим ҳокимияти қулаши билан ўарб дунёси бироз муддат бу унчалик машҳур бўлмаган таом ҳақида токи мўғуллар уни Европага олиб келгунларига қадар унутди.
Шунинг учун шўр карам Шарқий Европада, славян давлатларида, Германия ва Австрияда машҳур. Карам ўз ҳолича ейилса ҳам – фойдали, аммо ачитилгандан сўнг у мўъжизакор хусусиятга эга бўлади. Ахир, ферментация жараёнида у кўп сонли микроорганизмлар таъсирига учраб, ҳар биридан ўзига хос бир нарса қабул қилади. Шўр карамнинг кимёвий таркиби таҳлил қилинганда унда инсон танаси учун муҳим саналган кўплаб моддалар мавжудлиги аниқланган – кальций, темир, А, В, С витаминлари шулар жумласидан. Шундай қимматли маҳсулотдан уни тайёрлашда туз ишлатилгани учун воз кечиш яхши бўлармикан?Брэггнинг ёзишича, ачитилган карамни тайёрлаш учун туздан фойдаланиш шарт, деган тушунча катта хатодир! Ахир, асосий ачитиш, яъни ферментация жараёнида туз эмас, балки карамнинг ўзи, сув ва қўшилган кўкатлар (укроп, кашнич, зира) иштирок этади. Тузсиз тайёрланганда тузни кўп истеъмол қиладиган одамлар учун бироз ғалати туюлиши мумкин, аммо зираворлар миқдори бироз оширилса, бу нарса унчалик сезилмайди. Эвазига туздан воз кечиш орқали ажойиб фойдали маҳсулотга, витамин ва бирикмаларга эга бўласиз. Брэгг уни шифобахш озуқалар ичида энг ажойиби деб атаган. Ватикан аҳолисининг овқатларини кузатиб, уларнинг узоқ умр кўришига асосий сабаб овқатдаги сут кислотасининг мавжудлиги деб билган. Ачитилган карам эса унинг асосий манбаи ҳисобланади. Айнан ўша ерда, Болқонда Брэгг тузсиз ачитилган карам рецептини ёзиб, ўқувчилари билан ўртоқлашган.